Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: юридик шахслар қўшиб юборилганда лицензия қайта расмийлаштирилади

18.05.2016

Ягона порталда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳа билан  “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” Қонунга (25.05.2000 йилдаги 71-II-сон) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш  таклиф қилинаётир.

 

Кўзда тутилишича, айнан бир фаолият тури учун лицензияга эга юридик шахслар-лицензиатлар қўшиб юборилганда лицензияланадиган фаолият турига нисбатан лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келиши керак бўлган янги тузилган юридик шахс учун фақат битта лицензияни (лицензиатнинг танловига кўра) қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

 

Лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) лицензиянинг амал қилиши тугаган тақдирда лиценция қайта расмийлаштирилади.

 

“Суғурта фаолияти тўғрисида” (5.04.2002 йилдаги 358-II-сон)  ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида” (20.12.2012 йилдаги ЎРҚ-341-сон), шунингдек  "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида” (20.09.2006 йилдаги ЎРҚ-53-сон) Қонунларга ҳам тегишли тузатишлар киритиш таклиф қилинмоқда.

 

Қуйидаги:

 

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида” (26.05.2000 йилдаги 78-II-сон янги таҳрири);

 

“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида” (19.08.1999 йилдаги 813-I-сон) қонунларга юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда лицензиянинг амал қилишини сақлаш тўғрисидаги нормани киритиш таклиф қилинди.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

Мавзу бўйича материал:

 

Микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартиби ўзгарди

 

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари соддалашди

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 397