Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ўзгартирилди

09.03.2016

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2016 йилда 2352-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмалар»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-график асосида амалга оширилади.

 

Режа-график 4 графадан иборат: тартиб рақами; чора-тадбирлар; ижро муддати; масъул ижрочилар. У ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан тасдиқланади. Мазкур режа асосида бошқа НҲҲлар лойиҳаларини ишлаб чиқилиши мумкин.

 

Ҳужжат билан бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 29.02.2016 йилдаги 8-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Курс валют

2017-09-26
  • USD:8066.96 (--10.52) сум
  • EUR:9626.30 (--19.83) сум
  • RUB:140.05 (--0.17) сум