Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ННТ хорижий ҳамкорлардан маблағларни қандай қабул қилади

28.06.2016

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 15 июнда 2802-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари (кейинги ўринларда - ННТ) чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун уларни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига пул маблағлари (мол-мулк) олиниши мўлжалланган санадан камида 20 кун олдин ёзма равишда мурожаат қилади. Ҳужжатда ННТнинг ёзма мурожаатига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

 

Адлия органи бир календарь йилда 20 ЭКИҲгача миқдордаги пул маблағлари (мол-мулк) олиниши назарда тутилган ҳужжатларни маълумот учун, 20 ЭКИҲдан ортиқ миқдорда эса – келишиш учун қабул қилади.

 

Ўрнатилишича, ННТга маълум бўлмаган ҳолда пул маблағлари (мол-мулк) келиб тушишини ёхуд муқаддам адлия органи билан келишилган пул маблағлари (мол-мулкка) қўшимча пул маблағлари (мол-мулк) ажратилишини ҳам адлия органи билан келишиш зарур.

 

Ҳужжатда пул маблағлари (мол-мулк) олишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайдиган ҳоллар санаб ўтилган. Бундай ҳолларда ННТ 5 кун ичида тегишли маълумотларни илова қилган ҳолда бу ҳақда адлия органига маълум қилади.

 

Адлия органи келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида пул маблағлари (мол-мулк) олиниши билан боғлиқ ўзгаришлар бўлган тақдирда, ННТ бу ҳақда адлия органига бир кун ичида тегишли маълумотларни илова қилган ҳолда ёзма равишда хабар беради.

 

Пул маблағлари (мол-мулк) олиниши бўйича адлия органи томонидан тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда ННТдан асослантирилган тарзда қўшимча ҳужжатлар сўралиши мумкин.

 

Адлия органи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан пул маблағлари (мол-мулк) олинишини келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этиш тўғрисида ННТни ёзма равишда хабардор қилади.

 

Агар белгиланган муддатда адлия органи томонидан пул-маблағлари (мол-мулк) олинишини келишиш тўғрисида ННТга ёзма равишда хабар берилмаса, уларнинг олиниши адлия органи билан келишилган деб ҳисобланади.

 

Ҳужжатда пул маблағлари (мол-мулк) олинишини келишиш рад этиладиган ҳоллар кўрсатиб ўтилган. Пул маблағлари (мол-мулк) олинишини келишишнинг рад этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 20 июндаги 24-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 263