Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ННТ учун санкциялар камайтирилди

16.05.2016

25.04.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-405-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

“Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши” деб номланган 239-моддадаги жарималар миқдори камайтирилди ва диспозицияларнинг бир қисмига тузатишлар киритилди.

 

ННТлар (диний ташкилотлар бундан мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан (ҳисобга олинмасдан) фаолиятни амалга ошириши ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (илгари - 50 бараваридан 100 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Бундан ташқари, мазкур модда шундай қисм билан тўлдирилдики, унга кўра ННТларнинг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

ННТларнинг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги учун санкциялар миқдори ўзгартирилди. Бу ҳолатлар мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (илгари - 50 бараваридан 100 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Қонун билан мазкур моддага бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

Шунингдек “Жамоат фондининг харажатларни белгиланган энг юқори миқдордан ошириб юбориши ва йиллик ҳисоботни эълон қилмаслиги” деб номланган 239-1-моддадаги жарималар миқдори ҳам камайтирилди.

 

Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошириб юбориши мансабдор шахсларга харажатларнинг энг юқори суммасидан ошиб кетган миқдордаги пул маблағларини мусодара қилган ҳолда ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (илгари – 100 бараваридан 150 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни эълон қилмаслиги мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (илгари – 50 бараваридан 100 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар содир этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатидан жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш кўринишидаги ҳуқуқбузарлик чиқариб ташланди. Бундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилган модда чиқариб ташланганлиги сабабли ўзгартиришлар киритилди.

 

Айрим ҳуқуқбузарликлар учун энг юқори жарима миқдори ЭКИҲнинг 200 бараваригача оширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1028