Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

ННТнинг айрим тадбирларини келишиш лозим эмас

03.08.2016

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 27 июлда 2679-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Аниқлаштирилишича, Низом талаблари сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирларга ҳам татбиқ этилмайди. Илгари улар фақат диний ташкилотларнинг ибодат, диний расм-русумлар ва маросим тарзидаги тадбирларига нисбатан татбиқ этилмасди.

 

ННТнинг адлия органлари билан келишиш лозим бўлмаган тадбирларининг рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда уларнинг сирасига қуйидагилар киради:

 

халқаро ва чет эл ННТнинг ваколатхона ҳамда филиаллари томонидан уларнинг Ўзбекистондан ташқарида жойлашган бош ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилот фаолияти билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирлари, агар уларда учинчи шахсларнинг (Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари) иштирок этиши назарда тутилмаганда;

 

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган тадбирлар;

 

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган давлат гранти доирасида ўтказиладиган тадбирлар.

 

Эслатиб ўтамиз, келишилмайдиган тадбирлар ҳақида адлия органига улар ўтказилишидан 5 кун олдин ёзма равишда хабар берилади. Эндиликда ННТ вакили бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этганда ёзма хабарнома ҳам талаб этилмайди.

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, бир адлия органида рўйхатдан ўтказилган икки ёки ундан ортиқ ННТнинг ҳамкорликда тадбир ўтказиши режалаштирилган бўлса, келишиш учун улардан бирининг мурожаат қилиши етарли ҳисобланади.

 

Ўрнатилишича, хорижий давлат ҳудудида ташкиллаштириладиган, шунингдек хорижий фуқаролар иштирок этадиган тадбирларни келишиш бўйича ҳужжатлар адлия органи томонидан 25 кун ичида, бошқа тадбирларни келишиш бўйича ҳужжатлар эса 15 кун ичида кўриб чиқилади. Илгари барча мурожаатлар 15 кун ичида кўриб чиқиларди.

 

Бундан ташқари, белгиланишича, ННТ томонидан тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида хабар берилиши, шунингдек адлия органи томонидан қўшимча ҳужжатларнинг сўралиши кўриб чиқишнинг умумий муддатига таъсир қилмайди, яъни кўриб чиқиш муддати янгидан бошланмайди.

 

Эндиликда адлия органи ННТдан тадбир ўтказилгандан сўнг тегишли маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 1 августдаги 30-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

ННТ хорижий ҳамкорлардан маблағларни қандай қабул қилади

 

ННТ учун санкциялар камайтирилди

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах