Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ногирон болалар ва ТМЭК

02.02.2016

Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қарори (АВ томонидан 16.01.2016 йилда 2752-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан “16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидалари” тасдиқланди.

 

16 ёшгача бўлган ногирон болаларни ТМЭКда кўрикдан ўтказиш қоидалари белгиланди.

 

Қоидаларга мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг тиббий кўрикдан ўтказиш мақсади кўрсатилган ва тиббий хулоса илова қилинган йўлланмасига асосан туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан кўрик ўтказилади. Йўлланмасиз кўрикдан ўтказиш тақиқланади.

 

Кўрикдан ўтказиш боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан берилган ногирон деб топиш ҳақидаги тиббий хулосанинг асослилигини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

 

ТМЭК томонидан ногирон болага берилган тиббий хулоса ҳамда унинг тиббий ҳужжатлари тўлиқ ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича ногирон болани кўрикдан ўтказиш ёки кўрикдан ўтказмасдан сиртдан консультатив хулоса чиқариш ҳақида коллегиал қарор қабул қилинади.

 

ТМЭК томонидан ногирон болани кўрикдан ўтказиш ҳақида қарор қилинганда, кўрикдан ўтказиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ТМЭКда кўрикдан ўтиш талони расмийлаштирилади ва у ногирон боланинг қонуний вакилига берилади.

 

Ногирон болани ТМЭКда кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унга берилган тиббий хулосанинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан ТМЭКнинг консультатив хулосаси чиқарилади.

 

Тиббий хулоса ҳамда тиббий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижасида ногирон болада Консультатив хулосани сиртдан чиқариш ҳуқуқини берувчи касалликлар ва патологик ҳолатлар рўйхатида (уларнинг рўйхати Қоидаларнинг 3-иловасида белгиланган) кўрсатилган касалликлар ёки патологик ҳолатлар мавжудлиги аниқланса, ногирон бола кўрикдан ўтказилмайди. Бунда ногирон болага берилган тиббий хулосанинг асослилиги юзасидан ТМЭКнинг консультатив хулосаси сиртдан чиқарилади.

 

Тиббий хулосанинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан консультатив хулоса йўлланма қабул қилиб олинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида чиқарилиши шарт.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 25.01.2016 йилдаги 3-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах