Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Олий ўқув юртлари битирувчилари аттестацияси янгича тарзда ўтказилади

12.11.2015

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 ноябрда 1963-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, магистрлик диссертациясини расмий ҳимоя қилиш куни олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомга биноан).

 

Белгиланишича, якуний давлат аттестацияси ёзма, оғзаки, шунингдек тест шаклида (илгари – ёзма ёки оғзаки шаклда) ўтказилиши мумкин.

 

Эндиликда, шахс 3 йил ичида якуний давлат аттестациясини қайта топширишга қўйилганда бу ҳақда олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи чиқарилади.

 

Ўзгартиришлар билан белгиланишича, агар имтиҳон иккинчи марта топширилганда ҳам қониқарсиз баҳо олинса ёки даъвогар 3 йил ичида қайта топшириш учун мурожаат қилмаса, у ҳолда шахсга синовларни қайта топшириш учун рухсат бериш масаласи унинг аризасига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳал этилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 9 ноябрдаги 44-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах