Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Олий ўқув юртларига қабул квоталари тасдиқланди

06.06.2016

Президентнинг 26.05.2016 йилдаги ПҚ-2534-сон Қарори билан 2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

 

Иқтисодиётнинг олий маълумотли мутахассислар билан амалда таъминланганлигини экспертизадан ўтказиб баҳолаш натижаларига кўра олий таълим йўналиши ва мутахассисликлари рўйхатига бакалавриат тайёрлашнинг 18 та янги мутахассислиги жорий этилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест марказига 1.08.2016 йилга қадар янги киритилаётган йўналишлар ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлатиш топширилди.

 

Қарорда 2016/2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари шакллантирилди.

 

Бакалавриатга 57 907 нафар (давлат грантлари бўйича – 19 120, тўлов-контракт асосида – 38 787 нафар); магистратурага 5 000 нафар (давлат грантлари бўйича – 1 548, тўлов-контракт асосида – 3 452 нафар); Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимига бакалавриатга давлат грантлари бўйича 65 нафар, Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига - 50 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 15 нафар ва тўлов-контракт асосида - 35 нафар талаба қабул қилинади. 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ўқишга қабул қилиш тўхтатилади.

 

Соҳа вазирликлари, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурларини тубдан қайта ишлаб чиқиш, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечиш, жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этиш топширилди. Таълим жараёнида уларни амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун биринчи навбатда фундаментал ва техник мутахассисликлар бўйича етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни назарда тутилди.

 

Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо беришда ва моддий рағбатлантиришда уларнинг хорижий тилларни қай даражада эгаллаганлигига ҳамда замонавий педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнида қўллай олиш савиясига аҳамият берилади. Олий ўқув юртларининг 15 та таянч марказларида олий таълим муассасаларининг раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибини янги ўқув дастурлари ва таълим услублари бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун чет эллардаги етакчи олий таълим муассасаларининг олимлари ва профессорларини кенг жалб қилинади.

 

 

Қарор билан мазкур ўқув йилида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби тасдиқланди.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

 

Мавзуга доир материал:


Ўзбекистонда яна битта университет очилади