Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пахта пояси қайта ишлаб чиқарилади

27.09.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 й. 319-сон Қарорига кўра пахта поясидан параха плиткалар ишлаб чиқаришнинг замонавий усули жорий этиладиган бўлди.

 

Ушбу мақсадда зарур инженер-коммуникация, транспорт инфратузилмасига, замонавий, юқори технологияли ускуналарга эга бўлган, саралаб олинган амалдаги ташкилотлар базасида ҳудудий инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режаси тасдиқланди.

 

“Ўзқурилишматериаллари” АК лойиҳаларнинг бош масъул ташкилоти этиб тайинланди, инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосининг сифатли техник вазифаларини ишлаб чиқариш шу ташкилот зиммасига юклатилди.

Шунингдек, пахта толасидан параха плиткалар ишлаб чиқаришнинг замонавий усулини ташкиллаштириш учун технологик линиялар, асбоб-ускуналар ва комплект буюмлар етказиб берувчиларини сифатли саралаш вазифаси ҳам ушбу ташкилотга топширилди.

 

Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

 

- муайян фермер хўжаликларини аниқлаш ва параха плиткалар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китоб механизмини белгилаб берган ҳолда шартнома асосида параха плиткалар ишлаб чиқариш учун пахта толаларини ташкиллаштирилган равишда етказиб бериш тизимини яратиш;

 

- фойдаланиладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва юқори конструктив чидамлилигини таъминлаш учун ишлаб чиқарилаётган параха плиткалар учун ягона техник талабларни тасдиқлаш.

 

Маҳаллийлаштириш лойиҳасига параха плиткалар, технологик ускуналарга асосий комплект буюмлар ва эҳтиёт қисмларни ўзлаштириш бўйича лойиҳаларни киритиш, лойиҳалар ташаббускорларига хорижий ҳамкорлар билан пахта толасидан параха плиткалар ишлаб чиқариш учун технологик линияларни сотиб олиш ва етказиб бериш мақсадида тузилган шартномаларни бажаришни молиялаштириш учун чел эл кредит линиялари ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар тақдим этиш тавсия этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист

 


Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289