Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Парламент ваколатлари кенгайтирилди

27.09.2016

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари кенгайтирилди.

 

Энди улар қуйидагилардан иборат:

 

  • фракциялар, депутатлар гуруҳлари таклифига биноан жойларда бюджет маблағларидан мақсадли сарфлаш ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганиш;
  • вақти-вақти билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганади.
  • янги қабул қилинган қонунлар ижроси юзасидан қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.

 

Қонунчилик палатаси қўмиталари қонунчилик хужжатларига биноан бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин экани хужжатда назарда тутилган.

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунда Сенат қўмиталари ҳам қўшимча вазифаларга эга бўлди.

 

Улар қуйидагилардан иборат:

 

  • Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолияти бўйича ахборотларини тинглаш масаласини ўртага қўйиш;
  • вақти-вақти билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси, Сенат қарорларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганиш;
  • янги қабул қилинган қонунлар ижроси юзасидан қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

 

Сенат қўмиталари қонунчилик хужжатларига биноан бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин экани хужжатда назарда тутилган.

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.

 

Бюджет лойиҳасини тинглаш

 

Давлат бюджети лойиҳасини Қонунчилик палатаси Спикери нафақат Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар, фракциялар (депутатлар гуруҳлари) қўмитасига, балки уни олдиндан кўриб чиқиш, фикр ҳамда таклифлар ишлаб чиқиши учун Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳам тақдим этади.

 

Давлат бюджети лойиҳасини олдиндан муҳокама этиш чоғида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталари тааллуқли органлардан Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни талаб этишлари мумкин.

 

Қонунчилик палатаси Давлат бюджети лойиҳасини одатда уч ўқишда эшитади.

 

Давлат бюджети ижро этилиши масаласининг муҳокамаси чоғида Қонунчилик палатаси фракциялари (депутатлик гуруҳлари) ва қўмиталари тааллуқли органлардан Давлат бюджетининг даромади қисми бажарилиши, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳолати, мақсадли сарфланиши ва самарали фойдаланлишига алоқадар керакли қўшимча маълумотларни талаб этишга ҳақлидир.

 

Шу билан бирга фракциялар (депутатлик гуруҳлари) бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва самарали фойдаланилиши масалаларининг жойларда Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганилишига ташаббускорлик қилишлари мумкин.

 

Бош вазир ҳисоботларини тинглаш

 

Фракциялар (депутатлик гуруҳлари), Қонунчилик палатаси қўмиталари  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботларини олдиндан тинглашади ва Қонунчилик палатаси  мажлисида ҳар томонлама кўриб чиқилиши шарт бўлган фикр ва таклифларни ишлаб чиқишади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботларини тинглаш якунларига кўра Қонунчилик палатаси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг алоҳида долзарб масалалари бўйича ҳукумат фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин бўлган қарорни қабул қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботларини тинглаш якунларига кўра Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

 

Парламент текширувларини ўтказиш 

 

Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига тажовуз қиладиган, хавфсизлик асослари, мамлакатнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган аниқ фактлар ва ҳодисаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин.

 

Парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси ва Сенат Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларидан таркиб топган комиссияни ташкил этишади.

 

Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

 

 

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассислар, экспертлар ва олимларни комиссия ишига жалб этиш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек, фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф қилиш.

 

 

Комиссия Олий Мажлис палаталарининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

Комиссия бажарилган иш тўғрисида Олий Мажлис палаталари томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.

 

 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Регламенти тўғрисида”ги Қонунга ҳам ўзгартиришлар киритилган 

 

Бош вазир ва Ҳукумат аъхзолари ҳисоботларини тинглаш

 

Сенат  қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботларини олдиндан кўриб чиқишади ва Сенат мажлисида ҳар томонлама кўриб чиқилиши шарт бўлган фикр ва таклифларни ишлаб чиқишади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботларини тинглаш якунларига кўра Сенат  мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг алоҳида долзарб масалалари бўйича ҳукумат фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин бўлган қарорни қабул қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботларини тинглаш якунларига кўра Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

 

Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини тинглаши мумкин.

 

Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини тинглаш масаласи фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

 

Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини тинглаш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ундан жой олиши ҳамда уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  раиси ҳисоботини тинглаш

 

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

 

Ҳисобот аввалига Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

 

Ҳисоботни тинглаш якунларига кўра Сенат қарор қабул қилади ва бу қарор Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборилади.

 

Марказий Банк раиси ҳисоботини тинглаш

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини тинглаш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини тинглаш 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини тинглаш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади.

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти тўғрисида”ги Қонунга, шунингдек, парламент текширувларини ўтказиш тартибларига тааллуқли қўшимчалар ҳам киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати регламенти тўғрисида”ги Қонундаги ўзгаришлар мазмуни билан юқоридаги бўлимда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист