Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Парвоз хавфсизлиги учун ахборот назорати

28.10.2015

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 октябрда 2718-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидалари (ЎзР АҚ-123) тасдиқланди.


 

Мазкур Авиация қоидалари Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эксплуатантларига* нисбатан татбиқ этилади.

 

 

Белгиланишича, ҳаво кемасининг эксплуатанти Авиация қоидаларининг талаблари доирасида Парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, фойдаланиш ҳамда уларни сақлашнинг техник процедуралари ҳамда ички назоратни амалга ошириш тартиби бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши мумкин.

 

 

Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодиса юз берганда парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш хамда уларни сақлаш Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш қоидаларига (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширилади.

 

 

Назарда тутилишича, парвоз маълумотларини йиғиш уларни парвоз маълумотларини ёзиш ускунасидан компьютерга юклаб олиш йўли билан амалга оширилади. Ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан параметрик маълумотлар** ҳар бир парвоз бўйича йиғиб олинади ва махсус мантиқий алгоритмлардан фойдаланилган ҳолда дастлаб экспресс (тезкор) таҳлил қилинади. Агар экспресс таҳлил натижаларига кўра ҳаво кемасининг асосий парвоз кўрсаткичларидан четга чиққанлиги аниқланса, параметрик маълумотлар тўлиқ таҳлил қилиниши шарт.

 

 

Товуш маълумотлари*** эса Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидаларнинг (ЎзР АҚ-92) (рўйхат рақами 1773, 2008 йил 26 февраль) XI боби 2-параграфида назарда тутилган ҳолларда йиғиб олинади ва таҳлил қилинади. Ҳаво кемасининг эксплуатанти кўрсатилган Қоидаларда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда ҳам товуш маълумотларини йиғиб олиши мумкин. Бунда мазкур ҳолатлар ҳаво кемаси эксплуатантининг Услубий кўрсатмаларда кўрсатилган бўлиши лозим.

 

 

Ҳаво кемасининг эксплуатантига парвоз маълумотларидан фойдаланишга рухсати бўлган шахслар доираси белгилаш ва парвоз маълумотларидаги шахсга оид маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш бўйича мажбуриятлар юклатилган.

 

 

Парвоз маълумотларини сақлаш муддати камида бир йилни ташкил этади.

 

 

Белгиланишича, ҳаво кемасининг эксплуатанти парвоз маълумотларидан фақат парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилашда, ҳаво кемаси экипажининг профессионал тайёргарлигини текширишда ва ҳаво кемасининг ишлашини назорат қилишда фойдаланиши керак.

 

 

 Ҳаво кемасининг эксплуатанти парвоз маълумотлари таҳлили натижаларини ҳар ойда умумлаштириб боради (Авиация қоидаларида белгиланган шаклда).

 

 

Парвоз маълумотлари ва уларнинг таҳлили натижаларини қасддан ўзгартириш ва йўқ қилиш тақиқланади.

 

 

Профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳаво кемасининг эксплуатанти билан биргаликда мунтазам равишда парвоз маълумотларини ўрганади.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.


 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 19 октябрдаги 41-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

__________

* Ҳаво кемасининг эксплуатанти – ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс.

 

** Параметрик маълумотлар — ҳаво кемасининг техник тавсифларини билдирувчи физик диапазонда маълум бир қийматга эга бўладиган кўрсаткичли маълумотлар.

 

*** Товуш маълумотлари — экипажнинг ички ва ташқи алоқа (радиоалоқа) музокаралари, ҳаво кемаси кабинасидаги сўзлашувлар ҳамда овозли сигналлар, шунингдек парвоздаги бошқа шовқинлардан иборат товушли маълумотлар.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 694