Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Педагогика университетининг янги вазифалари белгиланди

30.05.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2016 йилдаги 153-сон Қарори билан Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Белгиланишича, Низомий номидаги ТДПУ олий таълимнинг педагогика йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида республиканинг базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади. 


Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

 

республика узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

 

давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқиш;

 

республикада педагог, муҳандис-педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг илмий-педагогик ва ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;

 

педагогик таълим муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш;

 

ушбу тизим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш ва илмий-методик таъминлаш;

 

хорижий педагогика олий таълим муассасалари билан шериклик алоқаларини ривожлантириш.

 

Университетнинг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Университет Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзили бўйича жойлаштирилади.

 

Унга 1-Тошкент педагогика коллежининг биноларини бепул асосда, тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.