Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Портловчи материалларнинг ишончли сақланиши таъминланади

28.06.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июнда 2803-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

Йўриқнома талаблари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати тузилмаларга кирувчи ташкилотлардан ташқари, портловчи материалларни (саноат мақсадидаги портловчи моддалар ва портлатиш воситалари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи барча ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Белгиланишича, ташкилотда портловчи материаллар йўқолганда унинг раҳбари бу ҳақда зудлик билан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг минтақавий инспекциясига, ҳудудий ички ишлар органига, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмасига ва юқори турувчи органига хабар юбориши, шунингдек Йўриқномада назарда тутилган чораларни кўриши шарт.

 

Ҳужжатга кўра, портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш (кейинги ўринларда – техник текширув) харажатлари ташкилот томонидан молиялаштирилади.

 

Техник текширув «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан портловчи материаллар йўқолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида тузиладиган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

 

Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмай комиссия аъзолари ташкилотга етиб келиши ва ўз фаолиятини дарҳол бошлаши лозим.

 

Техник текширув муддати 15 кундан ошмаслиги лозим. Юз берган ҳолатни қўшимча равишда ўрганиш талаб этилган ҳолларда ушбу муддат қўшимча равишда 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

 

Техник текширувни амалга оширишда комиссия ташкилотнинг иш фаолиятига халақит бермаслиги лозим.

 

Ташкилотнинг мансабдор шахслари йўқолган портловчи материалларга оид ҳужжатларни асл нусхада ўрганиш учун комиссияга тақдим этиши шарт.

 

Портловчи материалларнинг йўқолиши оқибатида етказилган иқтисодий зарар ташкилот томонидан ҳисоблаб чиқилади ҳамда унинг раҳбари ва бухгалтери томонидан тасдиқланади.

 

Техник текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси ташкилот раҳбарига топширилади.

 

Ташкилот раҳбари техник текширув бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар йиғмажилдининг нусхасини «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигига ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юборилишини таъминлайди. Ташкилот раҳбари ҳужжатлар йиғмажилдининг нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни комиссияга тақдим этиши лозим.

 

Техник текширув якунлангандан сўнг ташкилот раҳбари 3 кун ичида комиссия хулосасига асосан келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди ва портловчи материалларнинг йўқолишида айбдор бўлган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича буйруқ чиқаради. Бунда чора-тадбирлар режаси ва буйруқнинг нусхаси бир кун ичида «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигига ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

 

Ташкилот портловчи материалларнинг йўқолиши юз берган ҳар бир ҳолатни Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журналида (Йўриқномада белгиланган шаклда) ҳисобга олиши шарт.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Cаноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган) кўра портловчи материалларни яратиш, ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикасига портловчи материалларни олиб кириши мумкин.

 

Фақатгина Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилиши ва қўлланилишига «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан рухсат берилган портловчи материалларни олиб кириш мумкин.

 

Портловчи материалларни олиб кириш Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

 

Портловчи материалларнинг жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши, шу жумладан кузатиб борилмайдиган багажда олиб кирилиши, тақиқланади.


 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 27 июндаги 25-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах