Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пойтахтда ҳисобда туриш учун ижара шартномаси зарур

10.03.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга1 ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Илгари кўзда тутилган ҳужжатлардан ташқари,  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро 5 кун муддатда ўзининг вақтинча турган жойи бўйича милиция таянч пунктига турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг  ижара (текин фойдаланиш) шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим қилиши керак.

 

Агар ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) яқин қариндоши бўлса, шартноманинг нусхаси талаб этилмайди. Бу ҳолатда фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

 

Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш  тартиби ўзгартирилди. Эндиликда бу фуқаро вақтинча турган жойи бўйича ХЧКваФРБда амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро ҳисобга олиш муддати тамом бўлишидан 15 кун олдин ХЧКваФРБга ҳужжатларни тақдим этади.

 

Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган ва расмийлаштирилгандан кейин ХЧКваФРБ 15 кун мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинганда ХЧКваФРБ фуқарога ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини такроран беради, салбий қарор қабул қилинганда эса - ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ИИБ томонидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.

 

Қуйидагилар ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш рад этилиши учун асос ҳисобланади:

 

мунтазам равишда ҳуқуқни бузишлар содир этилиши;

 

шахснинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

 

ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги.

 

Қайта ҳисобда туриш рад этилган тақдирда ХЧКваФРБ инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса ХЧКваФРБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

 

Ҳисобда туришни қайта расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

 

ХЧКваФРБ ҳисобга олиш тўғрисида берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда тегишли ТШИИББнинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига тақдим этиши шарт.

 

Ҳисобга қўйиш тартибига тузатиш киритилди. Эндиликда ХЧКваФРБ инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ХЧКваФРБнинг компьютер маълумотлар базасига киритади, фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни пойтахт ИИББнинг манзил-маълумотнома бюросига юборади.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқароларнинг келиш варақаларини худди шу бюрога юборади.

ХЧКваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг марказий маълумотлар базасига юборади.

 

Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) кейинчалик ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳудудий бўлинмаларига бериш учун доимий яшаш жойидаги Қорақалпоғистон ва вилоятлар ИИБларининг тегишли ХЧКваФРБга юборади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

 

 

 

____________________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган.