Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пойтахтдаги ЙҲХБ ҳузуридаги монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларига устама белгиланди

19.07.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2016 йилдаги 220-сон қарори билан Тошкент шаҳар ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси амалга киритилди.

Монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси светофор объектлари, йўл белгилари ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда йўл чизиқлари ўтказиш ишлари билан шуғулланади. 2016 йил 1 июлдан бошлаб махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган ходимлар учун тариф сеткаси ва 20%гача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама жорий этилди.

 

Ходимлар меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатлар ИИВга ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.