Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Пойтахтимизда 2017 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди

11.01.2017

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29.12.2016 йилдаги 143/18-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди.

Мазкур ставкаларнинг 2016 йилдагига нисбатан ўзгаришини қиёсий жадвал асосида кўриб чиқамиз.

 

 

Солиқлар ва йиғимларнинг турлари

Солиқлар ва йиғимлар ставкалари

2017 йил учун

2016 йил учун

1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

соф фойданинг 8%и

соф фойданинг 8%и

2.

Қуйидагиларнинг истеъмоли учун ундириладиган солиқ:

 

 

 

транспорт воситалари учун бензин

 

1 литр учун 465 сўм / 1 тонна учун 617 700 сўм

1 литр учун 335 сўм /

1 тонна учун 445 000 сўм

 

транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси

 

1 литр учун 465 сўм / 1 тонна учун 565 000 сўм

1 литр учун 335 сўм/

1 тонна учун 407 025 сўм

 

транспорт воситалари учун суюлтирилган газ

 

1 литр учун 230 сўм / 1 тонна учун 436 300 сўм

1 литр учун 230 сўм.

 

транспорт воситалари учун сиқилган газ

1 куб метр учун 275 сўм

1 куб метр учун 275 сўм

3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим:

 

 

 

алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши

 

1 ойлик савдо учун ЭКИҲнинг 5 баробари

 

1 ойлик савдо учун ЭКИҲнинг 5 баробари

 

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар

 

1 ойлик савдо учун ЭКИҲнинг 3,5 баробари

1 ойлик савдо учун ЭКИҲнинг 3,5 баробари

 

4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим

ойига ЭКИҲнинг 6 баробари

ойига ЭКИҲнинг 6 баробари

 

 

Келтирилган қиёсий жадвалдан кўринадики, ўзгаришлар бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли учун ундириладиган солиқ ставкаларига дахл қилган. Суюлтирилган ва сиқилган газ истеъмоли учун ундириладиган солиқ ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолинди.

 

АЁҚШ орқали бензин ва дизель ёқилғиси сотишда истеъмол учун ундириладиган солиқ 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. 2017 йилдан ушбу тартиб суюлтирилган газни сотишда ҳам қўлланади.

 

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолинди. Бунда йиғим йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгаришидан қатъи назар йил бошига ўрнатилган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб тўланади. Бу СКнинг 347-моддасига киритилган ўзгаришлар билан боғлиқ.

 

2017 йил 1 январь ҳолатига энг кам иш ҳақи миқдори – 149 775 сўмни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда солиқ тўловчилар ушбу йиғим тури бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этишлари, шунингдек, бюджетга бўнак тариқасида тўланган йиғимлардаги тафовутни тўлашлари шарт эди.

 

Ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби ва йиғимни тўлаш муддатлари ўзгартирилмади:

  • йиғим ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай тўланади; 
  • йиғим бўйича ҳисоб-китоб фаолият амалга ошириладиган жойдаги ДСИга ҳар йили ҳисобот йилининг 15 январигача тақдим қилинади. Йил мобайнида тегишли рухсат гувоҳномасини олган солиқ тўловчилар рухсатнома берилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай ҳисоб-китобни топширишлари керак.

 

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим  ставкаси 2016 йилги даражада сақланиб қолинди.

 

Эслатиб ўтамиз, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни туман (шаҳар) ҳокимининг  мазкур мақсад учун ер майдони ажратилгани тўғрисидаги рухсатномаси мажбурий мавжуд бўлган тақдирда, фақат юридик шахслар кўрсатишлари мумкин.

 

Хизматлар кўрсатиш, рухсатнома олиш ва солиқ солиш тартиби Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2013 йилдаги 213-сон ВМҚга илова) билан тартибга солинади.

 

Музаффар Мирзаганиев,
 экспертимиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах