Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди

19.04.2016

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 апрелда 2364-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, принципалнинг* кредит лаёқатлилиги «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» (илгари – «яхши», «стандарт», «субстандарт», «паст» ва «ёмон») тоифаларда таснифланади.

 

Белгиланишича, кредитга лаёқатлилиги «стандарт» (илгари – «яхши») деб эътироф этилган принципалга берилган кафолат суммасининг 1 фоизи миқдорида эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантирилиши лозим. Илгари «яхши» кредитга лаёқатига эга бўлган принципалга берилган кафолат бўйича бундай захирани шакллантирмаслик мумкин эди. 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 апрелдаги 15-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.


 

__________

* Принципал – банкка ўзининг учинчи шахс (бенефициар) олдидаги мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида кафолат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган шахс.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 180