Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Қандай ҳуқуқбузарликлар учун жарима солинмайди

19.01.2017

29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (кейинги ўринларда - МЖтК) тузатишлар киритилди.

Тадбиркорлик билан ноқонуний шуғулландингизми солиқларнинг ўрнини тўлдиринг

 

Тузатишлар билан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун маъмурий жавобгарликдан озод этиш асослари аниқлаштирилди.

 

Энди биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.

 

Ишни қачон тўхтатишади?

 

МЖтК, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритувни истисно қилувчи янги асос билан тўлдирилди.

 

Шу тариқа, агар биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъекти мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ҳуқуқбузарликларни бартараф этса ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритув бошланиши мумкин эмас, бошлангани эса тўхтатилиши лозим.

 

Юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

 

Хусусан, мазкур норма қуйидаги ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқли:

  • савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, хусусан анча миқдорда (ЭКИҲнинг 100 дан 300 баробаригача) ва кўп миқдорда (ЭКИҲнинг 300 дан 500 баробаригача) бузиш (МЖтК 164-моддаси 1, 2 ва 3-қисмлари);
  • лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш (МЖтК 165-моддаси 1-қисми);
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиши (МЖтКнинг 166-моддаси 1 ва 3- қисмлари);
  • ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида сотиб олиш (МЖтКнинг 166-моддаси 3-қисми);
  • бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш (МЖтКнинг 168-моддаси);
  • валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик (МЖтКнинг 171-моддаси 1-қисми);
  • валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш (МЖтКнинг 171-моддаси 2-қисми);
  • экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш (МЖтКнинг 171-моддаси 3-қисми);
  • солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш, шу жумладан анча миқдорда содир этилган бўлса (МЖтКнинг 174-моддаси 2-қисми);
  • бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш (МЖтКнинг 1751-моддаси 1-қисми);
  • ходимлар сонини яшириш (МЖтКнинг 1755-моддаси 1-қисми) ва бошқалар.

 

Мазкур асослар фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳолларга татбиқ этилмайди.

 

Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади


 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах