Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қандай имтиёзлар 2 йилга узайтирилди

04.01.2016

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан қуйидаги имтиёзлар 2018 йил 1 январгача узайтирилди:

 

- республика тўқимачилик саноати корхоналарини мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилиш бўйича (Президентнинг 21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон Қарорининг 3-банди);

 

- "Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича ЭМВга (ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) харид қилишига рухсат бериш бўйича (Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 йилдаги 141-сон қарорининг 5-банди);

 

- "Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналари томонидан олиб келинаётган химикатлар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган бошқа ёрдамчи материаллар импорт божхона божлари тўлашдан озод қилиниши бўйича (Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 йилдаги 141-сон қарорининг 6-банди);

 

Шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга асосан ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда ишлатиладиган олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, уларга эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар ва компонентларни божхона тўловларидан (бундан божхона йиғимлари мустасно) озод қилиш бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январгача узайтирилди (Президентнинг “2012-2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини ривожлантиришни ва бошқарувини ташкиллаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон Қарорининг 11-банди).

 

Қабул қилинган ҳужжат билан  Президентнинг “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига асосан рўйхат бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга қуйидаги кўринишда берилган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари узайтирилди:

 

- микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғи, ягона солиқ тўловлари, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;

 

- Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ҳамда материалларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиш;

 

- Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган рўйхатига киритилмаган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга узайтириш.

 

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1522