Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари йўриқнома бўйича қурилади

19.07.2016

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 июлда 2810-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома тасдиқланди.

Ҳужжатда қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини қуриш учун майдонларни танлаш, полигонларнинг қисмлари – кириш йўли, қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони, хўжалик ҳудуди, санитария-муҳофаза зонасини лойиҳалаштириш масалалари батафсил акс эттирилган.

 

Белгиланишича, полигон ёпилган ва кўкаламзорлаштирилгандан кейин унинг майдонини рекультивация қилишга қуйидаги муддатлар ўтгандан кейин йўл қўйилади:

 

кўп йиллик ўтлар экилган, ҳайдалма ерлар, пичанзор, майсазорлар барпо этилганда – камида 1 йил;

 

дарахтлар, буталар, уруғидан кўкартириладиган кўчатлар экилганда – камида 2 йил.

 

Йўриқнома радиоактив чиқиндилар, биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атроф-муҳитга (атмосферага) чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 июлдаги 28-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1277