Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қимматли қоғозлар эгалари ҳақидаги ахборот очиқ бўлади

02.11.2015

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 27.10.2015 йилда 2383-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган)  билан Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


 

Энди  эмитентга ёки қимматли қоғозларга тааллуқли ахборотни ошкор қилмасдан уларнинг бозорида  қимматли қоғозларни эмиссия қилиш, шунингдек инсайдер ахборотдан фойдаланиш тақиқланди.

 

 

Эмитентнинг йиллик ҳисоботидан  аффилланган шахслар рўйхати, шунингдек улар билан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот  чиқариб ташланди. Эслатиб ўтамиз, бу ҳисобот акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа олий бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши шарт.

 

 

Акциялар эгаси эндиликда  АЖ акцияларининг мазкур жамият устав капиталининг жами 20 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги (мустақил равишда ёки аффилланган шахслар билан биргаликда) тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиши шарт. Аввал  қимматли қоғозлар эгаси эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизини олганлиги тўғрисида эмитентни хабардор қилиши лозим эди.

 

 

 

Ҳужжат қатор ўзгартиришларни сақлайди.

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 270