Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатларини кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

23.08.2016

Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 августда 1675-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат билан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитнинг биринчи қисмини бериш муддати узайтирилди ва унинг миқдори кўпайтирилди. Шундай қилиб, эндиликда кредитнинг биринчи қисми 1 майга қадар (илгари – 1 апрелгача) ва пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача (илгари – 25 фоизигача) ажратилади.

 

Агар қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ харажатларга эҳтиёжи бўлмаса-чи? Бундай ҳолларда, Низомга биноан, илгаригидек, кредитдан минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар, ёқилғи мойлаш материаллари ва уруғлик материалга эҳтиёждан келиб чиқмайдиган харажатлар учун фойдаланиш мумкин эмас. Ҳужжат билан айтиб ўтилган ҳолларда кредит маблағлари ишлатилиши мумкин бўлмаган харажатлар рўйхатига сув истеъмолчилари уюшмалари хизматлари харажатлари ҳам киритилди. Бироқ, илгаригидек, кредитни қишлоқ хўжалиги инфраструктурасини таъминлаш бўйича бошқа рухсат этилган харажат турларига ишлатиш мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашга.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 22 августдаги 33-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 770