Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қиздириш лампалари энергияни тежайдиган лампаларга алмаштирилади

26.10.2015

Энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2015 йилдаги 299-сон қарори билан 2015–2019 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан электрни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари тасдиқланди. 

 

_______________________

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! 2016 йил 1 июлдан бошлаб эътиборан Ўзбекистонда қуввати 40 Втдан юқори қиздириш лампаларини ишлаб чиқариш, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб эса уларни реализация қилиш тўхтатилади (ТИФ ТН коди – 8539 22 900 0, 8539 29 920 0, 8539 29 980 0). Бундан технологик қурилмалар, мотор транспорт воситалари, ўқув, тиббиёт ва бошқа махсус асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари томонидан уларда қиздириш лампаларидан фойдаланиш бўйича мажбурий талаблар белгиланган ҳолатлар мустасно.

_______________________

 

 

2016 йилнинг 1 июлига қадар “Вақтинча сақлаш” ва “Божхона омбори” божхона режимларига қўйилган кўрсатилган лампалар истисно тариқасида 2016 йил 1 сентябрга қадар эркин муомалага чиқарилиши ва 2017 йил 1 январга қадар чакана савдода сотилиши мумкин.

 

 

Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” АКга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда  2016–2019 йилларда вилоят марказлари ва йирик шаҳарларни  фотоэлектр станциялари билан комплектда асосан энергияни тежайдиган, светодиод лампаларини кўзда тутган ҳолда ташқи ёритишни модернизациялаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш топширилди. Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг дилерлари билан шартномалар бўйича сотиб олинади.

 

 

2016 йил 1 июлдан бошлаб эътиборан ижтимоий соҳа, саноат ва фуқаролик мақсадидаги объектларни, шаҳарлар ва вилоятлар марказларини ташқи ёритишни  лойиҳалашда фақат энергияни тежайдиган лампалар ва энергия жиҳатидан самарали электр техника приборларини қўллаш кўзда тутилади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 54