Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди

19.04.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2016 йилдаги 113-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

 

 

__________

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! Бошқарув ходимларининг чекланган сони 49 нафар бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг янги тузилмаси тасдиқланди.

 

__________

 

 

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

 

- ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;

 

- тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақанинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

 

- ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш;

 

- муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

 

- қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштиришни таҳлил қилиш ва булар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

 

- минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини таҳлил қилиш, банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

 

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш топширилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари ва бўлимларининг вазифалари белгиланди