Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Қурилаётган ишлаб чиқаришларнинг техник-иқтисодий асосланишини баҳолаш агентлиги ташкил қилинди

02.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2015 йилдаги 332-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ушбу Низом Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди. Эслатиб ўтамизки, Агентлик Президентнинг 30.09.2015 йилдаги ПҚ-2413-сон Қарорига мувофиқ ташкил қилинди.

 

Тасдиқланган Низомга мувофиқ Агентлик Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини (ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲ) экспертизадан ўтказади, шу жумладан:

 

-марказлаштирилган инвестициялар (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли фондлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари фондларининг маблағлари, айрим тармоқлар ва ташкилотларнинг Ҳукуматнинг қарорлари билан ташкил этиладиган махсус фондлари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) ҳисобига амалга ошириладиган;

 

-Президентнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилишини назарда тутувчи алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиган;

 

-маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга ошириладиган;

 

-устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган;

 

-стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутадиган молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини.

 

Агентлик фаолиятига мутасаддилик қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбарига топширилди.

 

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

-замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар ва илғор технологияларни жорий этишга доир уларда энг мақбул ечимлар қўлланилишини таъминлаш юзасидан тизимли экспертизадан ўтказиш;

 

-республикага истиқболсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар ва технологиялар олиб келинишининг олдини олган ҳолда унумдорлиги ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати, энергия ва ресурсларни тежаши бўйича замонавий талабларга, шунингдек экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш;

 

-асбоб-ускуна нархининг чекланган параметрларини, шунингдек «фойдаланишга тайёр» инвестиция лойиҳалари қийматини аниқлаш;

 

-чет элда ишлаб чиқариладиган замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаш;

 

-саноат корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан тушадиган таклифлар бўйича ахборотни тўплаш ва умумлаштириш;

 

-давлат ваколатли органларининг инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли экспертизадан ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

 

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ва мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади. Агентлик директорининг ўринбосари Президент девони Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Агентликнинг фаолияти давлат бюджети маблағлари, ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

                                                                                                                                                       тайёрлади.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах