Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қурилиш учун берилган кредитни сўндиришнинг имтиёзли даври оширилди

30.12.2015

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 декабрда 1727-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Белгиланишича, пудрат қурилиш ташкилоти томонидан кредитнинг сўндирилиши учун имтиёзли давр 18 ойдан (илгари – 12 ойдан) ошмаслиги лозим.

 

Эндиликда кредит олиш учун пудрат қурилиш ташкилоти объектнинг рўйхат карточкасини тақдим этиши шарт эмас. Шунингдек аниқлаштирилишича, кредит олиш учун 1, 2, 4 ва 5-сонли шаклларда молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. Илгари солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган 1, 2, 2а, 4 ва 5-сонли шаклларда молиявий ҳисоботлар тақдим этиларди.

 

Кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати 3 банк иш кунидан (илгари – 20 банк иш кунидан) ошмаслиги керак. Банк томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда пудрат қурилиш ташкилотига кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда (илгари – 5 иш куни ичида) рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма хулоса юборилади.

 

Аниқлаштирилишича, банкка пудрат қурилиш ташкилоти томонидан тақдим этиладиган таъминот турларидан бири бўлиб қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги квартираларнинг келажакда сотилишидан тушадиган маблағлар гарови (илгари - қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги квартираларнинг келажакда сотилишидан тушадиган маблағлар гарови, шунингдек қурилиш ишлари ниҳоясига етмай қолганда қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйга эгалик қилиш ҳуқуқи) ҳисобланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 28 декабрдаги 51-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 270