Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Радиацион хавфсизлик маркази ташкил қилинади

23.05.2016

Президентнинг 11.05.2016 йилдаги ПҚ-2527-сон Қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қайта ташкил этиш  ЎзМУ ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти негизида амалга оширилади.

 

Қуйидагилар Миллий университет фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

юқори малакали ўқитувчи ва илмий кадрларни тайёрлаш;

 

фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказиш, илм-фаннинг истиқболли, юқори технологияли йўналишлари бўйича мамлакатимиз илмий мактабларини ривожлантириш;

 

мамлакат олий таълим муассасаларининг таълим-тарбия, илмий-услубий ва маданий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш;

 

олий таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

 

Миллий университетнинг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

 

Ядро физикаси институтини унинг бўшаётган бинолари, лабораториялари ва бошқа мол-мулкини Миллий университетнинг физика факультетига топшириш орқали тугатишга қарор қилинди. Унинг биноларида ЎзМУ физика факультетининг кафедралари, лабораториялари, магистратура ва докторантура бўлинмалари жойлаштирилади.

 

Миллий университет ҳузуридаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти 2016 йилнинг 1 июлидан тугатилади ва барча илмий лойиҳалар, ускуналар ва бошқа мол-мулк уларнинг мақсадга мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича ЎзМУнинг физика факультетига топширилади.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида Радиацион хавфсизлик маркази (РХМ) ташкил қилинади, марказ Ядро физикаси институтининг ядровий ва радиацион хавфсизлик масалалари билан боғлиқ шартномалари ва контрактлари бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгиланди. Тугатилаётган институтнинг ядро реактори ҳамда бошқа объектлари Марказга топширилади.

 

Қуйидагилар РХМнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

МАГАТЭ билан ҳамкорликда халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқ равишда Ядро физикаси институтининг ядро реакторини эксплуатациядан чиқариш борасидаги ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

 

республика ҳудудидаги радиоактив материаллар омборхоналарининг лозим даражада сақланиши, утилизация қилиниши ва тугатилишини таъминлаш, шунингдек тегишли тозалаш хизматини ташкил этиш;

 

республиканинг ядровий ва радиацион хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларни бажариш;

 

республика ҳудудида фойдаланилаётган ион нурланиш манбаларини экспертизадан ўтказиш, уларга хизмат кўрсатиш ва утилизация қилиш.

 

Ядро физикаси институти биноларида таъмирлаш ўтказилади ва ўқув жараёнини ташкил қилиш, халқаро конференциялар ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган замонавий инфратузилма ташкил қилинади.

 

Тугатилаётган институтларнинг илмий ва муҳандис ходимлари аттестациядан ўтказилгандан сўнг Миллий университет физика факультетининг йўналишлар бўйича кафедралари ва лабораторияларига ишга қабул қилинади. Бошқа ходимларни ҳам ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.


Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 629