Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди

21.06.2016

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 июнда 2800-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати (рўйхат рақами 2671, 2015 йил 11 май) ўз кучини йўқотган деб топилди.


Янги Рўйхат 1169 (илгари – 1087) номдаги дори воситаларини ўз ичига олади.

 

Илгаригидек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва дорихоналардан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларига Рўйхатга киритилган дори воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради. Шунингдек дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда, бериш тартибидан қатъи назар, Рўйхатга амал қилиш зарур.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 20 июндаги 24-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

Курс валют

2017-02-14
  • USD:3309.35 (+14.61) сум
  • EUR:3542.72 (+3.25) сум
  • RUB:56.24 (+0.69) сум

Вопрос недели

Кто контролирует совершение лизинговых операций
Наша компания оказывает лизинговые услуги. Слышали, что Департамент при Генеральной прокуратуре осуществляет контроль за совершением лизинговых операций. В каком порядке это происходит и что грозит за выявленные нарушения?
16.02.17
Просмотры: 278