Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати қисқартирилди

20.05.2015

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 11.05.2015 й.да 2671-сон билан рўйхатга олинган)  шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари Рўйхати тасдиқланди. Аввал амалда бўлган  шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари Рўйхати (29.07.2013 й.да 2494-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

 

 

Янги Рўйхат 912 номдаги дори воситаларидан иборат (олдин – 1 378).

 

 

Аввалгидек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва ушбу рўйхатга киритилган дори  воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам рецептсиз берилади.

 

 

Дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда ҳам бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 18 майдаги 19-сонида расмий чоп этилган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, унга шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан  “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

бизнинг эксперт-юристимиз

Сардор ДЖУМАШОВ тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 263