Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Reg-System»: юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилиш

03.09.2015

Давлат статистика қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 27.08.2015 йилда 2594-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Йўриқнома Давлат статистика қўмитаси ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System" асосида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) киритиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

 

Белгиланишича, КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотлар, бошқалардан ташқари, почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади (илгари – почта манзили).

 

КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотлар жумласига қуйидагилар ҳам киради:

 

идентификациялаштириш кўрсаткичлари - юридик шахснинг номи, коди (КТУТ), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

 

классификация кўрсаткичлари - асосий фаолият турининг характери, жойлашган ери, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

 

Илгаригидек, ташқи фойдаланувчилар, бевосита Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтида он-лайн режимида, сўралаётган юридик шахснинг КТУТ ёки СТИР кодини киритиб, КТЯДРдан барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни бепул олишлари мумкин.

 

Ҳужжатга бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

 Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил  2 сентябрдаги  34-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.





Сардор ДЖУМАШОВ, 

бизнинг эксперт-юристимиз

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 742