Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Рекламада сотувчининг маълумотларини кўрсатинг

27.04.2016

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 11.04.2016 йилда 1024-8-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

 

Энди электрон тижоратда реализация қилинадиган маҳсулот тўғрисидаги реклама ахборотида сотувчи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

 

Тегишинча, юридик шахслар номи, жойлашган жойи, давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасининг рақами, СТИРни кўрсатишлари керак. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолиятни амалга ошираётган жисмоний шахслар  Ф.И.О., давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасининг рақами, СТИРни кўрсатишлари керак.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 18.04.2016 йилдаги 15-сонида расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин, яъни жорий йилнинг 18 июлидан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 339