Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Республика Мустақилликнинг 24 йиллигига тайёргарлик кўрмоқда

22.07.2015

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 17 июлда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

 

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш топширилди. Мазкур комиссия бир ҳафта муддатда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиши зарур.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний”  ва “Маҳалла” жамғармаларига Ўзбекистон мустақиллигининг 24-йиллик байрамини юксак савияда нишонлаш учун жойларда ҳудудий комиссиялар тузиш ва тегишли тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

 

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан бутун Республика бўйлаб Мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилади.

 

 

Республика комиссияси ўз йиғилишларида белгиланган чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарлари ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб боради.

 

 

Маданият  ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина”, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари, Бадиий академия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг якуний босқичини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ниҳол” мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда “Энг улуғ, энг азиз”, “Ватан учун яшайлик”, “Ранглар жилосида – она диёр” каби анъанавий кўрик-танловларни  юқори даражада ўтказишни таъминлаш топширилди.

 

 

Ўтказиладиган байрам тадбирлари:

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан;

 

 

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.