Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари соддалашди

04.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида” 20.12.2012 йилдаги ЎРҚ–341-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

 

Инчунун,  ваколатли органлар тадбиркорлик субъектларининг нафақат оғзаки ёки ёзма сўровлари, балки электрон ҳужжат шаклида жўнатган рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича мурожаатлари юзасидан ҳам бепул асосда тўлиқ ахборот ва малакали маслаҳат (тушунтирув)лар тақдим қилишлари шарт.

 

Шунингдек,  рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризада тадбиркорлик субъектининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада электрон манзилнинг кўрсатилиши қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани  ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розиликни билдиради.

 

Рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ахборот ОАВ ва ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.

 

Шу ҳужжат билан “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” 25.05.2000 йилдаги 71–II-сон Қонунга ҳам шунга ўхшаш ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўзгартиришлар “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кундан бошлаб, яъни 2016 йил 10 июндан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 815