Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Самолётда қандай белги, ёзув ва тасвирлар бўлиши мумкин

19.07.2016

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 июлда 2811-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидалари (ЎзР АҚ-44) тасдиқланди.

Авиация қоидалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олинган фуқаро ҳаво кемалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси эксплуатанти* томонидан ижарага олинган чет эл фуқаро ҳаво кемаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Ҳаво кемасига Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси қайд этилади. Ҳаво кемасига бошқа қўшимча белгилар (Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангли тасвири ва бошқа рамзлар, ёзувлар ҳамда нишонлар тасвирлари, Авиация қоидаларида келтирилган рўйхатга мувофиқ маркировкаланган белгилар, тушунтирувчи ёзувлар ва бошқалар) ҳам қайд этилиши мумкин.

 

Авиация қоидаларида ҳаво кемасига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини, қўшимча белгиларни қайд этиш масалалари батафсил баён этилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 июлдаги 28-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

__________

* Эксплуатант – ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс. Хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 269