Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сертификатлаш қоидаларига тузатишлар киритилди

11.07.2016

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Маҳсулотни сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан (АВ томонидан 1.07.2016 йилда 1458-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Маҳсулотни сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

 

Ҳужжат билан, хусусан, сертификатлаштириш ишлари олдиндан ҳақ тўлангандан кейин ва уларнинг натижаларидан қатъи назар амалга оширилиши  аниқлаштирилди.

 

Олиб кириладиган товар сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ келмаган тақдирда сертификатлаштириш органлари бу ҳақда расмий хулосалар тузадилар, уни аризачига берадилар ва Давлат божхона қўмитасига топширадилар.

 

Синов даврида тўлиқ ёки қисман бузилган (бузилмаган) маҳсулот бўйича ариза берувчининг (ёки унинг вакилининг) ҳозирилигида маҳсулотни ҳисобдан чиқариш (қайтариш) тўғрисида далолатнома тузилади.

 

Мувофиқлик сертификати бир номдаги товарга ёки ўхшаш товарлар гуруҳига берилади. Унинг амал қилиши Ўзбекистон ҳудудига амалда олиб кириладиган товарнинг бутун туркумига татбиқ этилади, бироқ товар миқдори сертификатда кўрсатилган миқдордан кўп бўлмаслиги керак.

 

Божхона расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон божхона органи мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, шунингдек унда кўрсатилган товар номининг олиб кирилаётган товарнинг ҳақиқатдаги номи билан мос келишини текширишга ҳақли.

 

Бундан ташқари, қоидалар Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, мувофиқлик сертификатини тақдим этмасдан божхона расмийлаштирувига тақдим этиладиган товарлар рўйхати билан тўлдирилди.

 

Хорижий мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш таомилини назарда тутадиган боб ўз кучини йўқотди.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 4.07.2016 йилдаги 26-сонида эълон қилинганидан кейин 3 ой ўтганидан кейин – 2016 йил 4 октябрдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1025