Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Шахсий ҳаётга аралашув жазоланади

27.09.2016

 

Одамнинг розилигисиз унинг шахсий ёки оилавий сири ҳисобланган шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний равишда йиғиш ёки тарқатиш энди маъмурий ва жиноий тартибда (ЎРҚ–411-сон, 23.09.2016 й.) жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.

 

Илк маротаба шундай ҳаракатларни амалга оширганлар минимал иш ҳақининг 10 дан 40 гача баробаридаги миқдорда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин (МЖК 461-бет).

 

Агар шундай ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка топтилгандан кейин содир этилса, жиноий иш қўзғатилиб, минимал иш ҳақининг 50 дан 100 баробари миқдоридаги жарима, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача қамоқ тарзидаги жазо тайинланади (ЖК 1411-бет).

 

Худди шу хатти-ҳаракатлар:

  • оғир оқибатларга олиб келса;
  • ғаразли ниятларда амалга оширилган бўлса;
  • хавфли ашаддий жиноятчи томонидан амалга оширилган тақдирда, –

минимал иш ҳақининг 100 дан 200 баробаригача миқдордаги жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш усуллари билан жазоланади.

 

Юқоридаги жиноятни содир этган шахс ўз айбини бўйнига олса, жабрланувчи билан муросага келса ва етказилган зарарни қоплаган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 746