Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Шиша идишлар ишлаб чиқариш уч карра кўпайтирилади

17.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 816-сон қарори билан ички бозорни тўлдириш ҳамда республикамизнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида шиша идишлар ва бошқа идишларни ўраш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича таклифлар киритилди.

 

Хусусан, қарор билан қуйидагилар кўзда тутилган:

  • «Asl Оуnа» АЖни «Asl Оуnа» МЧЖ сифатида қайта ташкил этиш;
  • «Asl Оупа» МЧЖда 1000 та ишчи ўрни яратган ҳолда умумий қиймати 178 млн АҚШ долларилик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;
  • янги қувватларни фойдаланишга киритиш ва қуриш ҳисобига шиша идиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йилига 200 дан 600 млн хизмат бирлигигача кенгайтириш;
  • салқин ичимликлар, пиво, ликёр-арақ маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, металл қопқоқлар ишлаб чиқариш заводларини қуриш (ёки реконструкция қилиш);
  • товарларни идентификациялаш бўйича стикер-маркалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

 

Бир вақтнинг ўзида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлик даражасини ошириш мақсадида қарор билан уни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлатилган шиша идишлардан фойдаланишни босқичма-босқич рад этиш масаласини ўрганиш ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

 

Маълумот учун: «ASL OYNA» АЖ – республикамизда шиша идишлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхона ҳисобланади, 2001 йилда «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК ҳузурида ташкил этилган. 2002–2004 йилларда «HEYE international GmbH/GLASTECHNIK WINKLER & Co» (Германия) фирмасининг замонавий ускуналари олиб келинган эди. Айланма маблағлар етишмовчилиги туфайли завод қурилиши 2008 йилгача тўхтатиб қўйилган. 2008 йилдан «Мехнат» агрофирмаси корхона акционерига айланади. 2009 йилдан бошлаб «ASL OYNA» АЖ ўз маҳсулотини ишлаб чиқаришни бошлади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Феруз Хайруллаев.