Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сирдарё вилоятида экотуризм ривожлантирилади

18.08.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 233-сон Қарори билан 2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва экотуризм объектларини барпо этиш дастури (кейинги ўринларда – Ривожлантириш дастури) тасдиқланди.

 

Ҳужжатда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва вилоятда хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилашнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди.

 

Шундан келиб чиқиб, Ривожлантириш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг асосий мақсадли параметрлари;

 

2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳаларнинг манзилли дастури;

 

Сирдарё вилоятида тадбиркорлик субъектларига янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини барпо қилиш учун кичик саноат зоналари ташкил этиш мўлжалланган, кейинчалик ўлчови ўртача 0,2-0,3 гектардан ажратиб бериладиган ер участкаларининг манзилли рўйхати;

 

Сирдарё вилоятида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастури;

 

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи магистраль автомобиль йўллари, Сирдарё ва мавжуд сув ҳавзалари бўйида истиқболли замонавий хизмат кўрсатиш объектларини барпо қилиш ва экотуризм зоналарини ташкил этишнинг манзилли дастури;

 

Сирдарё вилоятида озиқ-овқат саноатининг захира базасини кенгайтириш, жумладан чорвачилик, паррандачилик хўжаликлари ва иссиқхоналар ташкил этиш бўйича манзилли дастур;

 

Сирдарё вилоятидаги давлат мулки бўлган бўш турган ва хўжалик жамиятларига қарашли объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида уларни салоҳиятли инвесторларга «ноль» харид қийматида бериладиган ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсизларини бузиш таклиф этилаётган объектларнинг манзилли рўйхати.

 

Ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ташкил этилда ва унинг вазифалари белгиланди. Шунингдек тегишли давлат органларига Ривожлантириш дастуридан келиб чиқадиган топшириқлар берилди.

 

Бундан ташқари, Гулистон ва Янгиер шаҳарларида 2015 йил охирига қадар бизнес-марказлар жойлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, уларда тадбиркорлик субъектларига маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳамда улар учун тақдимотлар ва учрашувлар ўтказишга мўлжалланган махсус майдонлар ва замонавий алоқа хизматларидан фойдаланиш жойлари ташкил этилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.