Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди

01.03.2016

Президентнинг 9.02.2016 йилдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан Дастурнинг устувор вазифалари ва уни амалга ошириш йўналишлари, шунингдек мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида турли соҳаларда бир йил мобайнида Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар белгиланди.

 

Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришда қуйидагилар назарда тутилади:

 

- янги таҳрирдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш;

 

- Жиноят кодексига 3 ёшгача болалари бўлган барча аёлларга (бола парвариши таътилига чиққанидан қатъи назар) нисбатан уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритиш ҳисобига жиноят қонунчилигини янада эркинлаштиришга йўналтирилган ўзгартишлар киритиш;

 

- «Мурувват» интернат-уйларида, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ногирон болалар учун кундузги парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилиш.

 

Олис ва чекка туманларда яшаётган аҳоли учун шароитларни яхшилаш мақсадида қуйидагилар режалаштирилди: 

 

- Ўзбекистоннинг олис қишлоқ жойларида гўзаллик салонлари, модалар ательеси, электромаиший техникалар ва оёқ кийим таъмирлашни ўз ичига қамраб олган 194 та намунавий маиший хизмат комплексларини ташкил этиш;

 

- Ўзбекистоннинг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг аёлларига электр-маиший техника товарларини бепул бериш;

 

- қишлоқларда яшовчи аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига катталар ва болалар кийим-боши тўпламларини бепул бериш;

 

- Ўзбекистоннинг барча минтақаларида 296,3 км электр таъминоти ва 307,5 км газ таъминоти тармоқлари қуриш йўли билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича 13 000 та якка тартибдаги уй-жойлар қуриш;

 

- қишлоқ жойларда 1,3 минг километрдан ортиқ сув таъминоти тармоқларини, шу жумладан намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилаётган қишлоқ жойларда 300,5 км сув таъминоти тармоқларини ишга тушириш ҳисобига аҳоли пунктларини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш.

 

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини
янада мустаҳкамлаш
бўйича тадбирларга қуйидагилар киритилди:

 

- 280 ўринли, бир сменада 250 мижозни қабул қиладиган ва бир йилда 1500 та операция бажариладиган 4-даражали болалар кўп ихтисосли тиббиёт марказини қуриш;

 

- 3 та вилоят болалар кўп ихтисосли тиббиёт марказларини (Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида) ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

 

- Педиатрия, акушерлик ва гинекология республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказини реконструкция қилиш ва жиҳозлашни тугаллаш, 38 та туман тиббиёт муассасаларининг болалар бўлимлари ва туғруқхона маж муаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни, шунингдек 11 та оилавий поликлиникани ҳамда 244 та қишлоқ врачлик пунктини мукаммал ва жорий таъмирлаш;

 

- Республика таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари болалар реабилитация марказининг даволаш-ташхис корпусини қуриш ва жиҳозлаш, Хоразм вилоятида силга қарши болалар санаторийсини реконструкция қилиш ва мукаммал жиҳозлаш;

 

- Болалар ижтимоий мослашуви республика марказининг 11 та минтақавий филиалини очиш (2016–2018 йилларда), алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик фондини тузиш;

 

- 13 та скрининг марказларини юқори даражали рақамли кўп мақсадли диагностик ультратовуш тизими билан жиҳозлаш;

 

- никоҳга кирувчи шахсларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишда тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш;

 

- ва бошқалар.

 

Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қуйидагилар амалга оширилади:

 

- умумтаълим мактаблари учун 1 706 та янги спорт зали, шу жумладан

- 2016 йилда 217 та зал қуриш;

 

- ҳар бир туманда камида 1 та замонавий, зарур ускуналар билан жиҳозланган болалар-ўсмирлар мактаби (225 та), шу жумладан 2016 йилда 15 та спорт мактаби ташкил этиш;

 

- вилоят марказларида спортнинг 4 йўналиши бўйича 56 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, шу жумладан жорий йилда 5 та мактаб ташкил этиш;

 

- сузиш ҳавзалари тармоғини кенгайтириш, шу жумладан жорий йилда 11 та сузиш ҳавзаси қуриш ҳисобига уларнинг умумий сонини 290 тага етказиш.

 

Дастурда қуйидаги маданий-маърифий ва таълим лойиҳалари ҳам назарда тутилган:

 

- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида меҳнат ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича курсларни йўлга қўйиш, шаҳарлар (туманлар)нинг айрим коллежлари базасида бизнес-клублар ташкил этиш;

 

- ёш оилаларга, тадбиркор аёлларга, шу жумладан коллежларнинг битирувчиларига кредитлар ажратиш;

 

- Бухоро ва Урганч шаҳарларида ёшлар марказларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, «Камолот» ёшлар оромгоҳини ва Тошкент вилоятида ёш оилалар учун «Камолот» дам олиш зонасини реконструкция қилиш;

 

- 286 та мактабгача таълим муассасаларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, ўйин майдончалари ташкил этиш, мактабгача таълим муассасалари ҳудудларини ободонлаштириш ва атрофини ўраш;

 

- 28 та янги умумтаълим мактаби қуриш, 234 та мактабни реконструкция қилиш ва 105 та мактабни таъмирлаш, уларни ўқув мебеллари, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш;

 

- 1620 та умумтаълим мактабини компьютер синфи, шу жумладан интерактив электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлаш;

 

- 13 та академик лицей ва 107 та касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, зарур ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

 

Давлат дастурига шунингдек имконияти чекланган шахслар, кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашишга; жойлардаги ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар), аёллар ва ёшлар ташкилотлари ўртасида дастурни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар ҳам киритилди.

 

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга жами 7483,3 млрд сўм ва эквивалентда 194 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1289