Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Солиқ текширувлари: турлари ва ўтказиш асослари

23.01.2017

2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига солиқ текширувларини ўтказиш тартиби билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ текширувлари турлари

 

Киритилган тузатишларга кўра, солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ текширувининг икки тури қўлланилади: режали ва режадан ташқари (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши)

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши)

Текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир

Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширувдир

 

Шунингдек, режадан ташқари текширувлар ўтказиш учун асосларга ҳам тузатишлар киритилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Солиқ текшируви тури

Уни ўтказиш учун асос

Режадан ташқари солиқ текшируви

  • назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори;

 

  • давлат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи.

Бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида қисқа муддатли текширув*

  • назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори;

 

  • давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи.

Тугатилаётган юридик шахсни режадан ташқари солиқ текширувидан ўтказиш

  • тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиши тўғрисидаги ёзма билдириши;

 

  • давлат солиқ хизмати органининг текширув мақсадлари, текширув ўтказиладиган муддатлар ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи.

 

Бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши қисмида ўтказилади. 

 

Бундан ташқари, Солиқ кодексига муқобил текширувларни бекор қилиш билан боғлиқ тузатишлар киритилди.

 

Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:


Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади

 

Ишонч билдирилсин – текширилмасин!

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах