Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқларни Интернет орқали тўлаш мумкин

14.10.2015

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 октябрда 2465-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Белгиланишича, мижозларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида муҳр изи қўйилмаган тақдирда банклар уларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатларини муҳр изисиз қабул қилади. Илгари муҳр изи қўйилмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари фақат якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликларидан қабул қилиниши мумкин эди.

 

Ўрнатилишича, хўжалик юритувчи субъектлар Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириши мумкин.

 

Аниқлаштирилишича, банк тўлов талабномаси келиб тушгандан сўнг акцептлаш учун унинг нусхасини маблағларни тўловчига (унинг вакилига) кейинги иш кунидан кечиктирмай топширади, маблағларни тўловчи (унинг вакили) банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек аниқлаштирилишича, тўлов талабномасини маблағларни тўловчига (унинг вакилига) имзо қўйдирган ҳолда топшириш имкони бўлмаган тақдирда, банк уни у келиб тушгандан сўнг 10 иш куни (илгари – 10 кун) ўтгач маблағларни олувчининг банкига «Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади» деб ёзилган ҳолда ижро этмасдан қайтариб юборади.

 

Аниқлаштирилишича, тўлов талабномаси (шу жумладан, акцептлаш қисман рад этилганда), шунингдек инкассо топшириқномасининг қолган суммаси 2-картотекага жойлаштирилганда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бу ҳақда 3 иш куни (илгари – 3 кун) ичида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкни ёзма равишда хабардор қилади.

 

Белгиланишича, Молия вазирлиги тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

 

Агар илгари инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки суд қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда буни ундирувчининг аризасига кўра ҳам амалга ошириш мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 12 октябрдаги 40-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.