Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Спорт федерациялари ва уюшмалари бир реестрда бўлади

12.04.2016

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 апрелда 2776-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, спорт федерациялари (уюшмалари) давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин 15 кун ичида спорт федерациясини (уюшмасини) реестрга киритиш ҳақида Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ариза билан мурожаат қилади. Ушбу аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

 

спорт федерациясининг (уюшмасининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

 

спорт федерацияси (уюшмаси) ўз фаолиятини амалга ошираётган спорт турлари;

 

спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

 

спорт федерациясининг (уюшмасининг) халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги тўғрисидаги маълумотлар (агар халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса).

 

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади. Ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда спорт федерацияси (уюшмаси) реестрга киритилади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан спорт федерациясини (уюшмасини) реестрга киритиш рад этилмасдан камчиликларни дарҳол бартараф қилиш чоралари кўрилади.

 

Спорт федерацияси (уюшмаси) реестрга киритилгандан сўнг 3 иш куни ичида бу ҳақда спорт федерациясига (уюшмасига) хабарнома юборилади.

 

Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда спорт федерациялари (уюшмалари) 10 кун ичида Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиши лозим. Бундай маълумотлар 5 кун ичида реестрга киритилади.

 

Спорт федерациясининг (уюшмасининг) юқори органи томонидан спорт федерацияси (уюшмаси) фаолиятини ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганда 5 кун ичида Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ушбу қарор нусхаси аризага илова қилинган ҳолда юборилади. Спорт федерацияси (уюшмаси) суд томонидан тугатилганда спорт федерацияси (уюшмаси) суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 3 кун ичида ушбу қарор нусхасини Маданият ва спорт ишлари вазирлигига юборади. Бундай маълумотлар тақдим этилганда спорт федерацияси (уюшмаси) 5 кун ичида реестрдан чиқарилади.

 

Барча маълумотлар, улар реестрга киритилгандан сўнг, 3 кун ичида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

 

Ҳужжатга кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мазкур Низом кучга киргунга қадар давлат рўйхатидан ўтказилган спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) реестрга киритилишини таъминлаш топширилган. Ушбу спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбарлари эса реестрга киритилиши лозим бўлган маълумотларни Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ тақдим этиши лозим.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 11 апрелдаги 14-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.