Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Стаж ҳамда иш ҳақи СТИР ва ШЖБПҲ бўйича текширилади

21.06.2016

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 6.06.2016 йилда 2282-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Йўриқномага киритилган нормага биноан якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлари асосида расмийлаштириладиган Тўланган суғурта бадалларини ҳисобга олиш карточкаси асосида берилади.

 

Пенсияни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш ва пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризалар ҳам қайд этилади.

 

Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан ДСҚ ва Халқ банки билан ахборот алмашинуви орқали ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва ҳисобланган суғурта бадаллари суммасини ўзаро солиштиради.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш китобида қайд этилиши лозим.

 

Ҳужжат билан бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 13.06.2016 йилдаги 23-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 694