Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Суд экспертлари қандай малака оширади

25.04.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2017 йилдаги 206-сон қарори билан Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Суд экспертларининг малакасини ошириб бориш вазирликлар ва идоралар томонидан мустақил равишда 2 ҳафтадан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади.

 

Ўз навбатида уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида вазирлик ва идоралар буюртмасига асосан амалга оширилади. Ушбу ҳолатда бу 1 ҳафтадан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.

 

Малакани ва ҳуқуқий билимларни ошириш ўз ихтисослиги бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган суд экспертлари учун ҳар 2 йилда ташкил қилинади.

 

Жараён икки шаклда ўтказилиши мумкин:

  • бевосита – ўқув жараёнида иштирок этиш (ўқув дастурларига мос ҳолда янги назарий ва амалий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш) ва давлат суд экспертизаси муассасаларида малакавий амалиёт (стажировка) ўташ;
  • билвосита – масофадан туриб амалга ошириладиган таълим, ўз билимини мустақил ошириши, тажриба алмашиши, давлат суд экспертизаси муассасалари ва Ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган экспертларнинг семинар, давра суҳбати ва конференцияларда ҳамда бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиши ва маърузалар билан чиқиши орқали амалга оширилади.

 

Ўқув жараёнига жалб этилган суд экспертлари билимларини баҳолаш тест ёки ёзма имтиҳон шаклидаги якуний назорат натижасига кўра ўтказилади (ҳуқуқий билимларни оширишда, шунингдек суҳбат шаклида).

 

Ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган суд экспертларига тасдиқланган шакллар бўйича сертификатлар берилади.

 

Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари билан бу ерда танишиш мумкин. 

 

Бундан ташқари, қарорга биноан Республика суд экспертизаси марказининг Бухоро, Жиззах, Навоий ва Наманган ҳудудий бўлимлари очилади. Марказнинг тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах