Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Суд соҳасидаги қонунчилик билан Тадқиқот маркази шуғулланади

24.04.2017

 

Президентнинг 19.04.2017 йилдаги ПҚ–2903-сон Қарори билан  Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) тўғрисидаги низом  тасдиқланди.

 

Марказнинг асосий вазифалари белгиланди:

  • суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш;
  • судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришиш, уни сифатли амалга ошириш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича суд фаолиятига аралашиш ҳолатларига барҳам бериш ва фуқароларнинг суд тизимига ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • ягона суд амалиётини таъминлаш ва судлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини бир хилда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Марказ — Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади ва унга ҳисобот беради. Бунда Судьялар олий кенгаши Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб беради, Марказнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таҳлилий ишлар дастурлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирларини тасдиқлайди, уларнинг самарали ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

 

Марказга Президент томонидан лавозимига тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор — Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари бошчилик қилади. Директор Судьялар олий кенгаши раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарга эга. У ўзига топширилган фаолият соҳаси учун жавобгар ҳисобланади, директор жойида бўлмаган тақдирда унга юклатилган вазифаларни бажаради.

 

Марказ ходимларига мансаб даражалари берилади, мансаб даражаси ва узоқ муддатли хизмати учун қўшимча тўлов ва устамалар тўланади. Улар учун олдинги иш жойида берилган узоқ муддатли хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

 

Марказ ходими сифатидаги ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек, мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва узоқ муддат хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

 

Муассаса:

  • қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (1 нусхада) юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;
  • Марказ кутубхонасини шакллантириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) бепул назорат нусхаларини (1 нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;
  • Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суднинг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилди.

 

Шу билан бирга қарор билан Марказнинг тузилмаси, штатлар жадвали ва ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди. Кўрсатилган ҳужжатларни бу ерда юклаб олиш мумкин.  

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах