Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Табиат қўриқчилари учун таълим маркази очилди

28.09.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 321-сон Қарори билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилди.

 

Ҳужжатда Марказнинг мақоми, асосий вазифалари, фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қуйидагилар топширилди:

 

2 ой ичида – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази билан биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ишлаб чиқиш;

 

3 ой ичида – Марказ уставини тасдиқлаш ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш ва бошқалар.

 

Шунингдек Қарор билан Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, Марказнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида давлат, идоравий, ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш ваколати берилган, шунингдек экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда – буюртмачилар) атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мутахассислари мажбурий равишда ўқийди.

 

Мутахассисларни қайта тайёрлаш уларнинг фаолияти давомида, уларнинг малакасини ошириш ҳар 5 йилда камида бир марта амалга оширилади.

 

Мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш буюртмачининг буюртманомасига биноан, Марказ ва буюртмачи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, тўлов асосида амалга оширилади. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мутахассислари Марказнинг малака ошириш курсларида текин, қайта тайёрлаш курсларида эса тўлов эвазига ўқитилади.

 

Давлат экологик назоратини амалга ошириш ваколати берилган давлат органларининг ҳузурида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилган бўлса, уларнинг мутахассислари ушбу курсларда таълим олиши мумкин.

 

Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширувчи шахслар ва бошқа шахслар Марказнинг курсларида тўлов-шартнома асосида, ихтиёрий равишда таълим олишга ҳақли.

 

Ҳужжатда ўқув курсларининг мақсади ва вазифалари, шунингдек уларнинг ташкилотчиларининг функциялари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишларини молиялаштириш масалалари батафсил баён этилган.

 

Белгиланишича, мутахассисларни ўқув курсларида ўқитиш ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ўқув курслари давомида мутахассисларнинг доимий иш жойидаги лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

 

Ўқув курсларида ўқиш бошлангандан сўнг 5 кун мобайнида Марказга етиб келмаган мутахассислар, сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди. Ўқув курсларига узрли сабабларга кўра етиб кела олмаган мутахассислар кейин ташкил этиладиган курсларда ўқийди. Ўқув курсларига узрли сабабларсиз келмаган мутахассислар курслардан ўтмаган ҳисобланади ва буюртмачилар томонидан тўланган тўлов суммалари қайтарилмайди.

 

Қайта тайёрлаш курслари камида 10 ҳафтадан, малака ошириш курслари эса камида 2 ҳафтадан иборат бўлади.

 

Мутахассислар ўқув курсларини якунлаганларидан сўнг аттестация комиссиясида битирув лойиҳа ишини ҳимоя қилади. Аттестация комиссияси ўз қарорини мутахассисларни суҳбатдан ўтказиш натижалари асосида, шунингдек касбий фаолият кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади. Аттестация комиссиясининг қарори асосида Марказ томонидан мутахассисларга тегишлича диплом ёки сертификат берилади. Аттестация синовларидан ўта олмаган мутахассислар бир йил мобайнида шартнома асосида курсда такроран ўқиши ва аттестация синовларини топшириши шарт. Мутахассислар аттестация синовларидан такроран ўта олмаган тақдирда Марказ томонидан уларнинг иш берувчи ташкилотларига аттестация синовларидан ўта олмаганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Сардор ЖУМАШОВ,

бизнинг эксперт 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 742