Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тадбиркорлар учун давлат хизматлари “бир дарчада” амалга оширилади

19.05.2015

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан  тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш тасдиқланди.

 

 

Мазкур Фармонга мувофиқ  туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилади. Шунга биноан:

 

 

-Адлия вазирлигига адлия органлари ходимларининг чегараланган миқдорини сақлаб қолган ҳолда, “бир дарча” марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмак кўрсатиш вазифалари юклатилди;

 

 

-2015 йилнинг 1 июлига қадар турли идоралар ҳузуридаги “бир дарча” хизматлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилсин, “бир дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар тизимга интеграция қилинсин, таъсис ҳужжатлари ва давлат хизматларидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган бошқа ҳужжатлар, жумладан, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг намунавий шакллари ишлаб чиқилсин.

 

 

“Бир дарча” марказларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан кечиктирмасдан бошланиши керак.  Шу муддатдан бошлаб “бир дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш тақиқланади.

 

 

Фармон билан белгиландики, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишдан тушаётган давлат божининг жами суммаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари даромадига, 2016 йилнинг 1 январидан эса “бир дарча” марказларини молиялаштириш манбаи сифатида уларнинг даромадига ўтказилади, келиб тушган маблағлар фақат марказлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадларига йўналтирилади.

 

Курс валют

2017-01-17
  • USD:3251.06 (+7.17) сум
  • EUR:3450.04 (+30.86) сум
  • RUB:54.76 (+1.28) сум

Вопрос недели

Что такое СКВ?
С 1.01.2017 г. в Узбекистане введен порядок, согласно которому оплата услуг за размещение иностранных туристов субъектами туристской деятельности должна производиться только в СКВ. В связи с этим нас интересует, какая именно валюта является свободно конвертируемой? Могут ли гостиницы принимать оплату, например, в российских рублях или казахстанских тенге?
18.01.17
Просмотры: 428