Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Текширишдан ўтинг

14.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 183-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик авиациясида авиация хавфсизлиги юзасидан кўздан кечиришни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда 183-сон Низом) тасдиқланди.

 

Авиация хавфсизлиги юзасидан кўздан кечиришга истисносиз барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипажларнинг аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар жалб этилади. Ундан ўтган шахслар таъқиқланган нарсалар ва буюмларни қабул қилиш-топшириш имкониятига йўл қўймаслик учун кўрикдан ўтмаган шахслар билан алоқада бўлмасликлари керак. Кўрикдан ўтишдан бўйин товлаётган ҳар қандай шахснинг ҳаво кемаси бортига чиқиши рад этилади ва йўловчиларнинг шахсини аниқлаш ҳамда унинг кўрикдан ўтишдан бўйин товлаши сабабларини аниқлаш чора-тадбирлари кўрилади.

 

Ҳужжатда махсус техник воситаларни қўллаган ҳолда йўловчиларнинг қўл юкини кўздан кечириш ва шахсан кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланган. Қўл юкини кўздан кечираётганда оператив назоратчи термослар, радио ва телеаппаратлар, аудио- ва видеотехника, кўчма компьютерлар, планшетлар, мобил телефонлар, мусиқа жиҳозлари, йирик ҳажмдаги ўйинчоқлар, соябонлар, ҳассалар, китобларга ва ҳаво кемасига уларда ниқобланган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар ҳамда ташиш таъқиқланган бошқа хавфли нарсалар ва моддаларни олиб ўтиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа нарсаларга эътибор қаратиши керак. Йўловчилар багажи чекловлар ва шартлар билан ташишга рухсат этилган буюмлар ва моддаларнинг рўйхатини ҳисобга олган ҳолда махсус техник воситалардан фойдаланиб кўрикдан ўтказилади.

 

Йўловчиларни шахсан кўрикдан ўтказишни фақат бир жинсдаги шахслар шахсни кўрикдан ўтказиш хонасида кўрикдан ўтказилувчи шахс билан ўтказади. Бир вақтнинг ўзида бир неча йўловчини кўрикдан ўтказиш таъқиқланади. Вояга етмаган болалар, ногиронлар кузатувчи шахслар ҳозирлигида кўрикдан ўтказиладилар.

 

Низомда шахсан кўрикдан ўтказиш мажбурий тартибда бунинг учун махсус жиҳозланган хоналарда амалга ошириладиган ҳоллар белгиланган.

 

Барча суюқликлар, аэрозоль ва геллар авиация хавфсизлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Уларга барча суюқликлар, геллар, аэрозоллар, сув, бошқа ичимликлар, шўрвалар, сироплар, жемлар, димланган гўшт, соуслар, пасталар, кремлар, лосьонлар, косметик воситалар, спрейлар, босим остида бўлган идишларнинг таркиби, соч-соқол олиш учун кўпик, тиш пастаси, суюқликларнинг қаттиқ моддалар билан аралашмалари, гигиеник помада, худди шундай консистенциядаги ҳар қандай маҳсулотлар киради.

 

Ҳар бир йўловчи қўл юкидаги давлат, рус ва инглиз тилларида ёзилган ташишга рухсат этилган ва тақиқланган суюқликлар, аэрозоллар ва геллар тўғрисидаги эслатма, шунингдек уларни ўраб-жойлаш учун махсус пластик пакетлар билан таъминланиши керак.

 

Барча суюқликлар ҳажми 100 мл дан ошмайдиган идишларда ташилади. Бундан дорилар, болалар сути, озиқ-овқатлар ҳамда парҳез ёки тиббий эҳтиёжлар учун мўлжалланган бошқа суюқликлар мустасно. Парвозда зарур бўлган дориларни қўл юкида олиб ўтишга рухсат фақат тиббий тасдиқлар мавжуд бўлганда берилади.

 

Ташиладиган ҳайвонлар ва ўсимликларни кўздан кечириш хизматининг оператив назоратчилари визуал тaрзда, улар жойлаштирилган қафаслар, контейнерлар ва бошқа нарсаларни эса махсус техник воситалар ёрдамида кўрикдан ўтказадилар.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 434