Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тиббий экспертизаларни ўтказиш кимга топширилди

12.11.2015

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2399-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, тиббиёт муассасаларига фақат ваколатли давлат муассасалари томонидан амалга ошириладиган тиббий экспертизаларни ўтказиш тақиқланади. Улар сирасига тиббий-меҳнат, ҳарбий-тиббий, суд-тиббиёт, суд-психиатрия, санитария-гигиена экспертизалари киради. Илгари назарда тутилишича, барча турдаги тиббий экспертизаларни ўтказиш, шу жумладан, санитар-гигиеник, токсикологик, микробиологик, эпидемиологик, генетик, шунингдек меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик экспертизаларини ўтказиш тақиқланган эди.

 

Тиббиёт муассасаларида тиббий фаолиятнинг ихтисослик турлари бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган операцияли (оператив) даволашлар рўйхати “офтальмология” ихтисослик тури бўйича кератопластика билан тўлдирилган.

 

Белгиланишича, тиббиёт муассасаларида “Нефрология” ихтисослигида гемодиализ муолажаси амалга оширилиши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 9 ноябрдаги 44-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

***

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2396-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга қўшимчалар киритилди.

 

Демак, «Нефрология ихтисослик турида гемодиализ муолажасини ўтказиш учун амбулатория типидаги тиббиёт муассасасида қўшимча равишда 10 номдаги, стационар типидаги тиббиёт муассасасида эса 9 номдаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 9 ноябрдаги 44-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатларнинг матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 996