Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тижорат сирини муҳофаза қилиш тартиби белгиланди

05.08.2016

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июлда 2818-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом тасдиқланди.

Намунавий низом устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган ташкилотларда тижорат сири режимига риоя этилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Бошқа ташкилотлар учун Намунавий низом нормалари тавсиявий хусусиятга эга.

 

Белгиланишича, ташкилотнинг тижорат сири рўйхатини шакллантириш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкилот мансабдор шахслари орасидан камида 3 кишидан иборат бўлган таркибда комиссия тузилади. Ушбу рўйхатни шакллантириш учун ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида тижорат қимматига эга бўлган ахборот мавжудлиги ҳақида ёзма буюртманомалар йиғилади. Буюртманомаларни экспертизадан ўтказиш якунлари бўйича комиссия ахборотга (ёки унинг бир қисмига) нисбатан тижорат сири режимини қўллаш мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг амал қилиш муддати ҳақида хулоса беради. Хулоса баённома (Намунавий низомда белгиланган шаклда) билан расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

 

Тижорат сири рўйхати Намунавий низомда белгиланган шаклда тузилади ва ташкилот раҳбарининг тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақидаги буйруғи билан тасдиқланади.

 

Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ёки тижорат сири режимини бекор қилиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, тегишли таркибий бўлинманинг бошлиғи комиссияга тижорат сири рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклиф киритади. Комиссиянинг тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ёки тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги хулосаси баённома (Намунавий низомда белгиланган шаклда) билан расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

 

Тижорат сирини ташкил этувчи ахборот жиддий ўзгарганда, тижорат сири рўйхати янгидан шакллантирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

 

Ўрнатилишича, ташкилотда тижорат сирини муҳофаза қилиш билан боғлиқ жорий ишлар махсус таркибий бўлинмага юклатилади. Агар ташкилотда тижорат қимматига эга бўлган ахборот кам бўлса, ушбу функциялар алоҳида мансабдор шахсга юклатилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, ташкилот таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари томонидан тижорат сиридан фойдаланишга ижозат берилган ходимлар рўйхати тузилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланиши, агар бу унинг меҳнат вазифаларида назарда тутилмаган бўлса, ўзининг розилиги билан амалга оширилади.

 

Ходим меҳнат вазифаларни бажариши муносабати билан фойдаланишга ижозат берилган тижорат сирига қонунга хилоф равишда тижорат сири режими ўрнатилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли.

 

Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик мажбуриятидан озод этмайди.

 

Ҳужжатда тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлаш, шунингдек тижорат сири ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувларини ўтказиш масалалари батафсил баён этилган.

 

Шунингдек белгиланишича, тижорат сирининг мулкдори фаолият соҳасининг хусусиятидан келиб чиқиб Намунавий низомда назарда тутилмаган тижорат сирини муҳофаза қилиш усулларини мустақил равишда белгилашга ҳақли.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 1 августдаги 30-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.